0:59 | 26.12.23
Айрим ҳудудларда кучли шамол эсади. Қор, ёмғир ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баланд тоғларнинг баъзи жойларида қор, ёмғир ёғади. Қор кўчиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонга 26-27 декабр кунлари нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: