21:08 | 25.12.23

                       

Ўзбекистонга 26-27 декабр кунлари нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади

Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғади.

Шу йилнинг 26-27 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Ушбу кунларда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиб, вақти-вақти билан кучли қор, ёмғир ёғади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятлари, шунингдек, тоғли ҳудудларда 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража илиққача, кундузи +8…+13 даража илиққача, шимолда кечалари 0…-5 даража совуққача, кундузи +3…+8 даража илиққача пасаяди.

Аввалроқ, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: