0:10 | 27.12.23

                       

Ўзбекистонда 27 декабр куни +18 даражагача илиқ бўлади

Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши, қор, ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +3…+5 даража, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Самарқанд вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, қор, ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ҳамда +2 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонга 26-27 декабр кунлари нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: