0:26 | 31.12.23

                       

Ўзбекистонда 31 декабр куни ҳаво булутли бўлади

«Ўзгидромет» Янги йил куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1…-3 даража совуқ, кундузи +6…+8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудлар Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Ҳарорат кечаси -4…-9 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 30-31 декабр кунлари  кузатиладиган об-ҳаво прогнозлари маълум қилинганди. Шунингдек, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.  Бундан ташқари, Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: