0:06 | 06.01.24
Баъзи ҳудудларда ёмғир, қор ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4…+6 даража, кундузи +16…+18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +14…+19 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +14…+19 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади. Шунингдек, тоғли ҳудудларда қор кўчиши мумкин.
Аввалроқ, республикада 6-7 январ кунлари ёмғир ёғиши ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, «Ўзгидромет» қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: