14:28 | 09.08.23
Маҳаллий туроператорлардан 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш талаб этилади.
Ҳукумат «Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:
Умра хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:
2023 йил 1 октябрдан Умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Умра амалларини бажарди — фото
Аввалроқ, фатво маркази Умрадан қайтган аёл оёғи остига ёш бола ётқизилганини қоралагани, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра сафарлари борасидаги фирибгарликлардан огоҳлантиргани ҳамда Андижонда Умрага бормоқчи бўлганларни 1,4 млрд сўмга «ухлатган» фуқаро ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Муфтий Умрадан қайтган айримлар исрофгарчиликларга йўл қўяётганини танқид қилгани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: