12:38 | 29.11.23

                       

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Полша ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ўзбекистонлик фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида расмий телеграм боти (@uzembassypoland_bot) ишга туширилганини маълум қилди.

«Мазкур бот узоқни яқин қилиб, сизларнинг вақтингизни тежаш ва барча консуллик ҳаракатлари бўйича батафсил маълумотни олиш имкониятини беради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланган эди. У Полшада 2019 йилдан фавқулодда ва мухтор элчи вазифасида ишлаган Баҳром Бобоев ўрнини эгаллаганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Полша ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: