16:53 | 28.10.22

                       

Шарль Мишель Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди — фото

Шунингдек, у Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этади

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу анъана Ўзбекистон—ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 28 октябрь куни олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган. Шу билан Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелнинг мамлакатга ташрифи якунланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан тор доирада учрашув ўтказгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Шарль Мишель Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонада 26—27-октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этганди. Учрашув тугагач Ўзбекистонга йўл олиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: