12:16 | 10.11.23

                       

Apple ҳар дақиқа 300 минг доллар даромад кўради

Apple компанияси ҳақида қизиқарли маълумотлар ва фактларни билиб олинг. Фото ва видеолар

Apple — Штаб-квартираси Американинг Калифорния штатида жойлашган бу компания ҳозирда дунё миқёсида, техника-технология маҳсулотлари ишлаб чиқаришда гегемон компаниялар сирасига киради. Яратилиш тарихи бутун бошли китобга айланган компания маҳсулотлари дунёнинг барча бурчагига етиб борган. Жаҳонга машҳур шахслар, бойлардан тортиб типик ўртаҳолгача, барча бугун Apple харидори бўлишни истайди.

Суратда Apple компаниясининг логотипи (олма) тасвирланган.
Фото: Macworld

Хўш, ростдан ҳам компания маҳсулотлари шу даражада сифатлими ёки бу шунчаки маркетинг таъсири? Bugun.uz бу масалани сиз билан қуйида муҳокама қилади.

Apple тарихи

Apple 1976 йилда компьютер компанияси ўлароқ ташкил топган ва шу йилнинг ўзидаёқ расмий рўйхатдан ўтказилган. Компания таъсис этилишида Стив Возниак, Роналд Уэйн ва Стив Жобс асосий ролни ўйнаган. Компания компьютерлари 1980 йилдан кенг миқёсда сотувга чиқарилди. Орадан бир йил ўтиб етказилган маҳсулотларнинг 20% и яроқсиз ҳолда экани аниқланган. Шу йили Возниак автоҳалокатга учраб, компания ишларидан бироз узоқлашади. Юзага келган муаммолар сабаб Жобс 40 нафар ишчини вазифасидан озод қилади.

Apple 80 йилларда тезлик билан молоиявий муваффақиятга эришди. 1985 йил Apple раҳбарлари ўртасида ҳокимият учун кураш бошланиб, бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган. Оқибатда Возниак ва Жобс лойиҳани тарк этишади. Аммо, шу йили, 1985 йил компаниянинг икки раҳбари Жобс ва Возниак АҚШ президенти Роналд Рейген томонидан медаль билан тақдирланган.

«Мен компанияни «Apple»деб номлайман, агар сиз соат 5 гача яхшироқ ном топмасангиз», дейди Жобс тақдимотга оз вақт қолганда.

Apple фаолияти

Apple оммавий компания ҳисобланиб, унинг акциялари NASDAQ ва Лондон фонд биржаларида савдога қўйилган. Компания капитализацияси миқдори 2007 йил июл ойи ўрталарида 115,3 млрд долларни ташкил этган.

Суратда Apple компанияси тегишли савдо дўкони тасвирланган. Бу дўконларда компания маҳсулотлари улгуржи нархларда сотилади.
Фото: iXBT.com

Apple маҳсулотларнинг бир қисмини ўзига тегишли дўконларда улгуржи тарзда сотади. Компания АҚШ, Канада, Япония ва Буюк Британияда 140 дан ошиқ дўконларга эга. Apple ўз хизмат кўрсатиш марказларини дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида ташкил этишни режалаштирган.

Лойиҳада Ўзбекистон ҳам бор бўлиб, мамлакат рўйхатнинг иккинчи боасқичига киритилган

Apple маҳсулотлари

Бугунги кунда компания MacPro, iMac ва Mac mini каби компьютер моделлари ишлаб чиқариш билан бирга, ноутбуклар сотувини ҳам йўлга қўйган (MacBook,MacBookPro ҳамда Xseve server). Шунингдек, iPod плаерлари ҳамда iPhone смартфонлари ҳам компания ишлаб чиқараётган гадкетлар қаторига киради.

Суратда Apple компаниясига тегишли компьютер тасвирланган.
Фото: Тime

Apple 2006 йилдан Intel просессорли компьютерлар ишкаб чиқаришни бошлаган. Орадан бир йил ўтиб компания HDTV видео форматда ишловчи Apple TV мультимедия плерларини ҳам ишлаб чиқара бошлаган. Барчага машҳур iPhone смартфонлари эса, 2007 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.

  • iPhone – Мобил телефон
  • iPad – Планшет Компьютер
  • iPod_classic, iPod_shuffle, iPod_nano ва iPod_touch – Мультимедиа Плейер
  • MacBook Pro – Профессионал Нотебоок, 2006
  • MacBook Air – юпқа Нотебоок, 2008
  • Mac mini – Шахсий компьютер, 2005
  • iMac – Компьютер Ҳаммаси бирда (Монитор, Системни блок)
  • Mac Pro – Стол устида Компьютер
  • Thunderbolt_Display – Компьютер Мониторлари

iPhone тарихи

Смартфоннинг илк тақдимоти 2007 йилнинг 9 январида, Macworld конференциясида бўлиб ўтган. Тақдимотни дунёга машҳур ва маълум шахс, Стив Жобс олиб борган. АҚШ бозоридаги сотувлар шу йилнинг 29 июнидан бошланган.

Суратда Apple компаниясига тегишли iPhone смартфонлари тасвирланган. Фото: iXBT.com

Канада ва Европада 2007 йилнинг сўнгги чорагидан сотувлар авж олган. Шунингдек, iphone 2008 йилдан Осиё, Австралия ҳамда Мексика бозорларига кириб келди. Орадан бир йил ўтиб Бразилия бозорларида ипҳоне сатуви бошланган.

Маҳсулот эгаси ким? Apple ёки Cisco System?

iPhone савдо белгиси Cisco System компаниясига тегишли бўлиб, бу компания 2006 йилда шу номли интернет-телефониялар учун аппарат ишлаб чиқарган. Узоқ муддатли суд жараёнлари ва тортишувлардан кейин Apple ва Cisco System iPhone маркасини бутун дунёда бирга ишлатишга келишиб олишган.

Apple компанияси ҳақида қизиқарли фактлар

1. Компания 2009 йилда 40 миллионта iPhone сотиб, уларнинг ҳар бири 625 доллардан фойда келтирган.

2. Apple компаниясида дунё бўйлаб 80 мингдан зиёд ҳодим фаолият юритади.

3. Компания тарихида энг кўп смартфон сотилган йил 2012 йилдир.

4. Apple ҳар дақиқа 300 минг доллар даромад кўради.

5. Компания асосчиларидан бири Стив Жобс буддист ҳисобланади.

6. Apple барча турдаги маҳсулотларни ҳаво транспорти орқали етказиб беради.

7. Apple компаниясини инқироздан сақлаб қолиш учун 1997 йилда Бил Гейтс томонидан 150 миллион доллар сармоя киритилган.

8. Apple компанияси ишлаб чиқарилган товарлар олдида чекиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳолар маҳсулот сифатига путур етказиши мумкинлиги билан изоҳланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: