10:29 | 02.10.22

                       

Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Чекловлар референдумлар билан боғлиқ бўлган 28 нафар россияликка ва юқори мартабали мансабдорларга амал қилади

Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, янги чекловлар ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларидаги референдумлар билан боғлиқ бўлган 28 нафар россияликка шунингдек, вазирлар ва юқори мартабали амалдорларга қарши мақсадли молиявий санкциялар ва мамлакатга киришни тақиқлашни ўз ичига олади.

Ҳужжатга кўра, бу чоралар Австралиянинг кучли норозилигининг кучайишини ифодалайди. Таъкидланишича, Канберра бу йўналишдаги «ҳамкорлари билан» ҳаракатларни мувофиқлаштириш ниятида.

Собиқ Украина ҳудудлари аҳолиси Россия таркибига қўшилиш учун овоз берган референдум 23-27 cентябрь кунлари бўлиб ўтди. Владимир Путин Херсон ва Запороже вилоятларини мамлакат таркибига қабул қилиш учун уларни мустақил ҳудудлар деб тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: