10:22 | 18.07.23 1750

Хитойда экстремал иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди

16 июл куни Шинжон-Уйғурда Целсий бўйича +52°С даража ҳарорат кузатилган.

Reuters Хитойдаги экстремал ҳаво ҳарорати мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном туманидаги Санбао поселкасида қайд этилганини хабар қилмоқда. Ушбу ҳудудда 16 июл куни Целсий бўйича +52°С ҳарорат кузатилган.

Иссиқ ҳаво ҳарорати ушбу ҳудудда яна беш кун давомида кузатилиши мумкин, — дейилади хабарда.

Аввалроқ хитойлик метеорологлар июл ойининг ўртасида кузатилган 39,4°С даражадаги рекорд ҳароратни қайд қилгани маълум қилинганди.

Фото: Reuters

Ҳукумат маҳаллий аҳолини уйдан чиқмасликка чақириб, шу ёзда яна табиий офатлар юз беришидан огоҳлантирмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалги ҳарорат рекорди ҳам Хитойда қайд қилинган. Мамлакатда 2017 йилда ҳаво 50,6°С даражагача исиган.

Глобал миқёсда ҳарорат кўрсаткичлари 3 июлдан 10 июлгача бўлган вақт оралиғида рекорд даражадаги энг иссиқ ҳафта бўлганини қайд қилган. Аномал иссиқ ҳарорат АҚШ ва Жанубий Европа мамлакатларида ҳам кузатилган. Европада ҳаво рекорд +40 даражагача исиган.

Ҳусасан, Ўзбекистон ҳам 11-13 июл кунлари Эрон ва Туркманистондан кириб келган иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлиб, жойларда ҳаво ҳарорати максимумлари +42 даражагача, чўл ва жануб ҳудудларида ҳароратнинг юқори қиймати +45 даражагача кўтарилгани қайд қилинган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 927
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 858
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 531
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 441
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1145
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 941