14:56 | 23.11.23

                       

Хива Ўзбекистондаги маданий марказлардан бири: Фотогалерея

Хива шаҳри ҳақида маълумотлар, шаҳар тарихи ва Хива номининг келиб чиқиши

Ўзбекистон тарихий шаҳарларга бой ўлка. Тарихнинг ҳар даврида юқори аҳамиятга эга бўлган шаҳарларимиз орасида Хива шаҳри ҳам бор. Хоразм ўлкасининг марвариди ҳисобланган бу шаҳар нафақат тарихда, балки бугунги кунда ҳам Ўзбекистон учун аҳамиятли шаҳарлардан биридир. Ҳар йили минглаб туристлар шаҳарга саёҳат учун келадилар.

Хива шаҳри
Фото: Bugun.uz

Bugun.uz ўз муштарийларига қадимий шаҳар Хива тўғрисида маълумотлар, фото ҳамда видеоларни ҳавола этади.

Хива ҳақида умумий маълумотлар

Хива шаҳри Хоразм вилоятининг маданий марказларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили минглаб туристларни қабул қилувчи бу шаҳар Ўзбекистондаги энг йирик сайёҳлик объектларидан биридир. Хива Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, Хоразм вилоятнинг жанубида жойлашган. Амударёга яқин бўлиб, дарёдан 40 км жанубда ва 95 метр баландликда ястанган.

Шаҳар майдони 0,08 минг км.квни ташкил қилади. 2022 йил ҳисобига кўра, Хива туманида 149 мингдан ортиқ, Хива шаҳрида эса 95 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар ўзида Ўзбекистон тарихини акс эттирувчи меъморий, маданий ва тарихий обидаларга бисёрдир.

Ичан-Қалъа Шарқнинг экзотик шаҳар тимсолини ўзида сақлаб қолган афсонавий шаҳар ҳисобланади.

Хива номининг келиб чиқиши

Хива нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг тарихий шаҳарлардан биридир. Археологлар топган манбаларга таянсак, шаҳар милоддан олдинги 5 асрда бунёд этилган. Хива номи шаҳарнинг қадимий қисмида жойлашган Хивақ (Хейвақ) қудуғи билан боғлиқ. Шаҳар номининг келиб чиқишида татқиқотчилар ва мутахассислар ўртасида келишмовчиликлар учрайди.

Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликлар
Фото: Bugun.uz

Баъзилар Хива номи хоразмий тилига яқин бўлган қадимги осетин тилидаги «Хиаув» – қалъа сўзидан келиб чииқан десалар, баъзилар антик даврда Хива ҳудудидан окиб ўтган Хейканиқ (ҳозирги Полвонёп) каналининг ўзгартирилган (Хейканиқ-Хейваниқ-Хейвақ-Хева-Хива) номидан келиб чиққан дейдилар.

Шаҳар тарихи (қисқача)

Шаҳар ўрта асрларда Хоразмшоҳлар давлати таркибида эди. Бу даврда Хива гуллаб-яшнаган, ҳудуди кенгайиб, анча равнақ топган. Чингизхон босқини Хивани ҳам четлаб ўтмаган. Босқин даврида шаҳар катта талафот кўрган. Архитектурага жиддий зиён етди. Кейинчалик шаҳар қайта тикланган.

Исломхўжа минораси. Хива
Фото: Bugun.uz

Ўзбек хонликлари даврида Хива хонлигининг пойтахти бўлган. Шаҳар Чор Россияси ва Советлар ҳукмронлиги даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Хива шаҳрига эътибор кучайди.

Мадрасадаги ганчкорлик. Хива
Фото: Bugun.uz

Хива шаҳри Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарлари каби Ўзбекистоннинг йирик маданий марказларидан биридир.

Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликлар

Хива Ўзбекистоннинг бошқа бир қатор тарихий шаҳарлари каби мамлакатнинг бой тарихи ва маданиятини ўзида акс эттиради. Шаҳардаги асосий ёдгорликлар Ўзбек хонликлар даврига тўғри келиб, Темурийлар даври обидалари ҳам мавжуд.

Очиқ осмон остидаги ресторан. Хива
Фото: Bugun.uz
Сайёҳларга хизмат кўрсатиш дўконлари
Фото: Bugun.uz

Қадимий Хива UNESKO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шунга кўра, барча диққатга сазовор жойлар халқаро ташкилотининг ҳимояси остига олинган.

  • Ичан-Қалъа: Масжид ва Саидбой мадрасаси (18 аср охири – 19 аср бошлари)
  • Полвон Дарвоза дарвозаси атрофлари
  • Аллақулихон мадрасаси (1834/35 йиллар)
  • Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси (1804-1812 йиллар)
  • Тим ва Аллақулихон Карвон саройи (19 аср)
  • Абдуллахон мадрасаси (1865 йил)
  • Анушхон масжиди ва саройи (1657 йил)
  • Тош Ҳовли(Аллақулихон саройи) (1830-1836 йиллар)
  • Оқ масжид (1832-1842 йиллар)
  • Жума масжид минораси (1788-1789 йиллар)
  • Саид Аловуддин мақбараси (14 аср)
  • Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1851-1852 йиллар)
  • Калта Минор минораси (1855 йиллар)
  • Кўҳна Арк (1868-1888 йиллар)
  • Тўра Муродтур минораси (1888 йил)
  • Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1871 йил)
  • Шерғозихон мадрасаси (1718-1720 йиллар)
  • Боғланди масжиди (19 аср)
  • Арабхона мадрасаси (1838 йил)
Мадрасадаги ганчкорлик. Хива
Фото: Bugun.uz

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: