12:31 | 10.11.23 495

Хоразмда қадимий билагузукларни олиб чиқишга уринган шахс ушланди

Хонликлар даврига тегишли билагузуклар қарийб 0,5 кг бўлган.

Хоразм вилояти Шовот тумани «Шовот» чегара божхона постида икки дона қадимий билагузукни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки орасида чегара божхона постидан олиб чиқмоқчи бўлган.

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, никел, мис, қалай ва кумуш аралашмасидан қўлда ясалган ушбу билагузуклар ХХ аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилган. Ҳозирда билагузуклар Хива «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тарихий тангаларни хорижга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушлаб қолингани, Тошкентда 300 га яқин қадимий танга олиб кетаётган шахс ушлангани ҳамда Навоийда маданий бойликларни четга олиб кетаётган икки фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 131
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 992
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 295
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 489
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1055
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1206