17:57 | 20.02.24

                       

Инглиз тили B2 ва ундан юқори даражага эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш ва ўқиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Ўзбекистонда инглиз тилидан B2 ва ундан юқори даражага эга ёшларнинг профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатларни олиш ҳамда ўқиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори 1 мартдан бошлаб амал қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 февралдаги 95-сон қарори қабул қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда ушбу сертификатларни олиш учун сарф қилган харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;

Шунингдек, инглиз тили бўйича Б2 ва ундан юқори даражага эга бўлган ёшларнинг профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатларни олиш ҳамда ўқиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;

Бунда ёшлар халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда ариза юборади.

Аввалроқ Мирзиёев IT паркка маҳаллий дастурчиларга хорижий компаниялардан буюртмалар олиб беришни топширган эди. Шунингдек, IT ўқув марказларига субсидиялар ажратилиши режалаштирилган.

Ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратишга 65 млрд сўм ажратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: