21:46 | 11.08.22

                       

iPhone 14 Pro рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлади

Смартфон яна қандай афзалликларга эга бўлиши айтилди

«Apple» компаниясининг сентябрда тақдимоти бўлиб ўтадиган iPhone 14 Pro смартфони рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлади. Бу ҳақда «WccfTech» хабар берди.

Фото: «globaloka»

Маълум қилинишича, қурилманинг базавий модификацияси ҳам такомиллаштирилади. Apple 128 гигабайт версиясидан воз кечади. 2022 йилдан бошлаб 256 гигабайт ҳажмли вариант Pro моделларида асосий версияга айланади.

Аммо энг қизиқ томони шундаки, янги iPhone’ларга рекорд даражадаги 2 терабайт ички хотирага эга модификация тақдим этиш кутилмоқда. Таққослаш учун, энг қиммат iPhone 13 Pro ва Pro Max ҳозирда 1 терабайт хотирадан фойдаланади.

Аввалроқ iPhone 14’нинг камера блоки, iPhone 14 Pro Max дизайни намойиш қилинганди. Шунингдек, iPhone 14 Pro’нинг янги ранглари ва iPhone 14‘нинг юқори аниқликдаги макети кўрсатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: