18:50 | 20.02.23

                       

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Муштлашувда Ўзбекистон ва яна уч давлат фуқаролари иштирок этган

Москвада Ўзбекистон ва яна уч давлат фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди. Бу ҳақда «Мослента» хабар берди.

Фото: «Вести»

Маълум қилинишича, 19 февралга ўтар кечаси Москванинг Люблинск кўчасидаги кафелардан бирида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал кафеда бошланган ҳамда кейинчалик муштлашув кўчада давом этган. Натижада воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини қўлга олиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб кетган.

Аввалроқ Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, Россиядаги мигрантлар учун янги йиғим жорий этилиши мумкинлиги, шунингдек, Санкт-Петербургда Грузия, Доғистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: