16:13 | 05.11.23 1429

Россияда ўзбекистонлик 20 ёшли қиз 6-қаватдан йиқилиб, тирик қолди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилишга уринган бўлиши мумкин.

Россиянинг Москва шаҳрида 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси кўп қаватли уйнинг 6-қаватидан йиқилиб, омон қолди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, воқеа 3 ноябр куни содир бўлган. 20 ёшли қиз соат 23: 21 да шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга бош мия ёпиқ жароҳати, оғир мия контузияси, қорин бўшлиғида қон кетиши, чап елка бўйни синиши ва кўкрак қафасининг тўмтоқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Текширувдан сўнг у реанимацияга бўлимига ётқизилган. Бу ўз жонига қасд қилишга уриниш бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда икки ўзбекистонлик шеригининг бошини узиб олганди. Москвада эса ўзбекистонлик аёл ўзининг квартирасидан ўлик ҳолда топилганди. Санкт-Петербургда уч нафар ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолганди. Шунингдек, Екатеринбургда 26 ёшли ўзбекистонлик йигит биринчи қаватдан ертўлага йиқилиб, комага тушиб қолганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 331
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 735
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1083
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 838
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 454
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 942