14:27 | 10.06.24

                       

Тошкентдаги ёнғин сабабли давлат хизматларида узилишлар кузатилмоқда

Тошкентдаги ёнғин сабабли давлат хизматларида узилишлар кузатилмоқда. Аввалроқ икки туман аҳолиси «свет»сиз қолган эди.

Тошкент метрополитени ахборот хизмати «Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиққанига муносабат билдирган эди. ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ёнғин оқибатида 35/10/6 кВли «Узбекистон» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи шикастланганини маълум қилди.

Ёнғин келиб чиқишига «Ўзбекистон» подстанциясидан чиққан кабель тармоғи шикастланиши сабаб бўлгани маълум қилинди. Ёнғинни ўчириш учун 9 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ҳам етиб борган. Ёнғин 1 соатда бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, аммо Яккасарой туманининг Конституция ва Юнус Ражабий маҳаллалари ҳамда Миробод туманининг Абдулла Авлоний ва Ат-Термизий маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан узилган.

Шунингдек, ИИВ биноси ёнидан ўтган ерости кабеллари ёниши оқибатида Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар келиб чиққан.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: