15:38 | 14.12.23

                       

50 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ошкор бўлган? Facebook’да кузатилган носозликлар тарихи ҳақида маълумотга эгамисиз?

Bugun.uz Facebook платформаси ҳақида маълумот беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар мамлакат аҳолисининг коммуникация соҳасидаги энг асосий алоқа воситаларидан бири. Сиз ижтимоий тармоқда мавжуд платформаларда мақсадли гуруҳларга аъзо бўлишингиз ҳамда дўстларингиз билан маълумот алмашишингиз мумкин.

Facebook.
Фото. DW

Facebook платформаси Ўзбекистондаги айни шундай медиа платформалардан бири бўлиб, Ўзбекистон аҳолисининг аксари бу платформа фойдаланувчилари ҳисобланади. Bugun.uz ўз муштарийларига Facebook платформаси ҳақида маълумот беради.

Facebook тарихи

Facebook американинг Meta Platforms компаниясига тегишли медиа платформа бўлиб, ижтимоий тармоқ хизмати ҳисобланади. Facebook 2004 йил Марк Цукерберг бошчилигидаги Ҳарвард университети талабалари томонидан яратилган. Платформа номи Америка талабаларига тез-тез тавсия этиладиган китоблар тўпламидан олинган.

Марк Цукерберг.
Фото: Britannica

Дастлаб Facebook фойдаланувчилари Ҳарвард талабалари бўлишган ва кейинчалик платформа Шимолий Америка университетлари орасида оммалашиб боради. 2006 йилдан буён Facebook’да 13 ёш ва ундан катта барча инсонлар рўйхатдан ўтиб фойдаланишлари мумкин.

Баъзи давлатларда ёш чегараси 14 ёш этиб белгиланган

2022 йил сўнгида Facebook’даги фаол фойдаланувчилар сони 3 миллиардга етди. 2023 йилда эса, Facebook дунёда энг кўп ташриф буюрилган web-сайтлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Платформада қайд этилган трафикнинг 22,56 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

Facebook 2010 йилларда энг кўп юклаб олинган мобил илова ҳисобланади

Facebook қандай ишлайди?

Facebook’га шахсий компьютерлар, планшетлар ва смартфонлар орқали кириш имконияти мавжуд. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ўзлари ҳақида маълумот берувчи саҳифа (профил) яратиш имкониятига эга. Фойдаланувчилар ўзларининг «дўстлари» бўлишга рози бўлган бошқа фойдаланувчилар билан фотосуратлар, матнлар ҳамда видеоларни баҳам кўришлари мумкин.

Facebook.
Фото: adpass.ru

Шунингдек, Facebook фойдаланувчилари мессенжер орқали бир-бирлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишлари, умумий гуруҳларга қўшилишлари ҳамда Facebook’даги дўстларининг фаолияти ва улар кузатаётган саҳифалари ҳақида билдиришномалар олишлари мумкин. Фойдаланувчилар платформада кўплаб функциялардан фойдаланиш имконига эга. Жумладан:

  • пост қолдириш;
  • контентга like босиш;
  • пост остида комментария қолдириш;
  • мессенжер орқали мулоқот;
  • жонли эфир қилиш;
  • кунлик story’лар жойлаш;
  • гуруҳларга аъзо бўлиш ҳамда ҳоказо.

Facebook Meta Platforms компаниясига тегишли яна бир платформа — Инстаграм билан жуда ўхшашдир. Бу икки медиа платформада мавжуд функциялар баъзи фарқларга эга.

Facebook ва Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда Facebook’дан фойдаланувчилар нисбатан кўпроқни ташкил қилиб, платформа фойдаланувчилари Ўзбекистондаги бошқа платформа фойдаланувчиларга қараганда ўзгача хусусиятга эга. Яъни, сиз Facebook’да асосан матнли контентга дуч келишингиз мумкин. Платформа мамлакат ижтимоий ҳаётида юқори аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқдаги платформаларининг фойдаланувчилар кўрсаткичи. 2019 йил
Фото: SABAR. asia

Ўзбекистонда Facebook’дан ташқари яна кўплаб ижтимоий тармоқлар мавжуд бўлиб, Инстаграм, Телеграм, Твиттер, Тhreads ва Тик-ток (блокланган) кабилар шулар жумласидандир. Телеграмда фойдаланувчиларни излаш учун уларнинг шахсий телефон рақамлари ёки username’лари талаб этилади.

Бу эса, фойдаланувчи учун дўстлар сонининг чекланиши ёки уларнинг кўпайишига тўсиқ ҳисобланиши мумкин. Facebook ва Инстаграм орқали фойдаланувчиларни ёки дўстларни қидириш нисбатан енгилроқ бўлиб, уларнинг фото ва видеоларини ҳам кузатиш имкони мавжуд.

Facebook танқидларга учради

Facebook’даги «фойдаланувчи махфийлиги» кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. 2016 йилги АҚШ президентлиги учун сайловлар ҳамда «оммавий кузатув» билан боғлиқ муаммолар ҳам платформанинг танқид остида қолишига олиб келди.

Компания ҳодимлари
Фото: London Sport

Шунингдек, гиёҳвандлик ва ўзини паст баҳолаш каби психологик таъсирлар ва сохта хабарлар , фитна назариялари , муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши каби омиллар контент бўйича турли тортишувларни юзага келтирган. Танқидчилар Facebook’ни бундай контентнинг тарқалишига бажонидил ёрдам беришда айблашган.

Шу билан бирга, улар платформадаги «сохта» обуначилар сонини оширишда ҳам Facebook’ни айблашади

Facebook’даги носозликлар

2018 йил Facebook’нинг хавфсизлик серверларида жиддий бузилиш қайд этилди. Оқибатда, 50 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ошкор бўлди. Аниқланишича, бузилиш 2017 йил июл ойида бошланган ҳамда 2018 йилнинг сентябр ойида аниқланган. Маълумоти ошкор бўлган фойдаланувчилар Facebook томонидан хабардор қилинган.

Марк Цукерберг.
Фото: France 24

2019 йилда хавфсизлик бўйича тадқиқотчи Боб Диаченко 267 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг идентификаторлари, телефон рақамлари ва исмларини ўз ичига олган маълумотлар базасини топди. 2020 йил Facebook катта хавфсизлик бузилишига дуч келди. Унинг Твиттердаги расмий саҳифаси «OurMine» гуруҳи томонидан бузиб кирилди.

«OurMine» Саудия Арабистонида фаолият юритиши ҳамда юқори даражадаги ижтимоий медиа профилларининг заиф томонларини фаол равишда фош қилиши иддао қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: