20:42 | 13.12.23

                       

Инстаграмдан қаллоблик йўлида ҳам фойдаланилмоқда. Платформа ҳақида нималар биласиз?

Инстаграм ҳақида маълумотлар. Платформада мавжуд функциялар ва қулайликлар

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар инсонлар учун виртуал ҳаёт васифасини ўтамоқда. Жумладан, Инстаграм платформаси ҳозирда ёшлар ва ўрта ёшли қатлам фойдаланадиган энг асосий платформалардан биридир.

Инстаграм логотипи.
Фото: BBC

Куни кеча, жорий йилнинг ноябр ойида Самарқандда молиявий пирамида қурган МЧЖ аниқланди. Ташкилот Инстаграм орқали узоқ муддатли кредит олиш тўғрисидаги эълонларни тарқатиб келган.

Ўзбекистон аҳолиси ўртасида оммабоп платформа саналган Инстаграм фото-видеолар учун мўлжалланган платформа ҳисобланади. Bugun.uz ўз муштарийларига Инстаграм платформаси ҳақида маълумот беради.

Инстаграм ҳақида умумий

Инстаграм фойдаланувчилар фото ва видеолар алмашиши учун мўлжалланган платформа бўлиб, американинг Meta Platforms компаниясига тегишлидир.

Мета Платформс.
Фото: Гордон

Платформада фойдаланувчилар ўз саҳифаларида жойланган post’ни ҳештеглар ва географик теглар орқали тартибга солиш имкониятига эга. Яъни, сиз ўз саҳифангизга жойланган расм ёки видео қайси мавзуда экани ва қаерда юклангани (жойлангани) ҳақида саҳифангизни кузатиб борувчи обуначиларни хабардор қилишингиз мумкин.

Марк Сукерберг. Мета Платформс раҳбари. Орқа фонда Инстаграм логотипи.
Фото: Cryptoast

Шунингдек, сиз платформадаги профилингизни ёпиб қўйишингиз ва фақатгина сизга обуна бўлган ёки ўзингиз хоҳлаган обуначилар учун очиқ ҳолда қолдиришингиз мумкин. Инсонлар Инстаграм орқали ўз ҳаётларида рўй берган ҳар қандай вазиятни ва кундалик турмушдаги ҳолатларни яқинлари билан баҳам кўришлари мумкин.

Story (Тарих)

Интаграмда фойдаланувчилар учун story функцияси мавжуд бўлиб, бунда сиз 24 соат мобайнида кузатувчилар кўриши мумкин бўлган фото ёки видео жойлашингиз мумкин. Story’га қўйилган фото ва видеога ҳавола (линк), геологик жойлашув (локация), бошқа фойдаланувчини белгилаш (mention) каби асосий функциялардан фойдаланишингиз мумкин.

Инстаграмдаги story функцияси.
Фото: Mail.ru

Шунингдек, story орқали саҳифангиздаги кузатувчилар орасида турли сўровномалар ўтказиш, байрам билан табриклаш (масалан туғилган кун), қўйилган фото-видеога алоқадор гиф ва стикерларни қўшиш кабилардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Ҳаво ҳарорати ва жорий вақтдаги соат кўрсаткичи ҳам шулар жумласидандир.

Инстаграмдаги story функцияси.
Фото: Later

Story’га қўйилган фото-видео 24 соат давомида актив ҳолда сақланиб, кейинчалик саҳифанинг архив қисмидан жой олади. Сиз ўз архивингиздан фойдаланган ҳолда бир неча йиллар олдинги тасвирларни кўришингиз мумкин. Бу функция галерея ёки бошқа фото-видеолар тўпламидан ўчиб кетган тасвирларни қайтариш имконини беради.

Бу дегани, сиз ота-онангизнинг ёшлик даврига оид оқ-қора расмларни томоша қилган бўлсангиз, келажакда фарзандингиз сизнинг ёшлигингизни шунчаки Инстаграм саҳифаси орқали кузатиб чиқиши мумкин. Олаа, замон тезлашиб кетаётганини қаранг!

Live (Жонли эфир)

Инстаграмдаги жонли эфир функцияси сиз ва кузатувчиларингиз ўртасида онлайн алоқа боғлаш имконини беради. Бунда кузатувчилар ўзлари кузатиб бораётган саҳифа эгасини экран ортида туриб кўришлари, комментария орқали у билан мулоқот қилишлари мумкин. Шу билан бирга, жонли эфир вақтида сиз билан видео алоқа ўрнатмоқчи бўлган танишингиз ёки кузатувчингиз билан ҳам виртуал контакт (видео алоқа) бўглашингиз мумкин.

Live. Жонли эфир.
Фото: HubsPot Blog

Одатда катта кузатувчига эга Инстаграм фойдаланувчилари жонли эфирда бирон бир масала юзасидан кузатувчилар билан муҳокама ўтказишлари, кимгадур мурожаат қилишлари ёки шунчаки вақт ўтказишлари мумкин. Шунингдек, Ўзбекистонда кўплаб обуначиларга эга бўлган инста-блогерлар жонли эфир ёрдамида турли конкурс ва танловлар ҳам ўтказиб келишади.

Қиш мавсумида энергия тақчиллигидан қийналаётган фойдаланувчилар ҳам жонли эфирларда дардини дастурхон қилишлари мункин, бошқа наилож.

Post

Инстаграм саҳифангизда жойланган post’лар сторйдан фарқли равишда 24 соатлик чекланган активликдан йироқ. Улар саҳифангизга ташриф буюрган ҳар бир кузатувчи нигоҳидн четда қолмайди ҳамда сизнинг ҳаётингиз ҳақида бир қанча маълумотлар беради. Айтайлик Кападокияда ўтказган қишки таътилингиздан тортиб дўстлар даврасида тушилган фотоларгача.

Post (чапда) ва профил (ўнгда).
Фото: Social Stand

Инстаграм фойдаланувчиси қайсидир маънода ўз ҳаётининг маълум қисмини платформа орқали ўз танишларига ҳавола этади. Шунингдек, сиз post’ларингизга турли мавзулардаги фото-видеоларни ҳам жойлашингиз мумкин. Ҳуддики, сўнгги кунларда қўлга олинаётган вор законлар видеолари мактаб ўқувчиларининг саҳифаларидан жой олгандек.

Инстаграмга қўйилган post’га кузатувчилар томонидан фикрлар (комментлар) қолдирилиши ҳам мумкин (комментария). Комментария post муаллифи ҳамда кузатувчилар ўртасидаги яна бир алоқа воситаси бўлиб, улар жойланган постга ўз изоҳларини қолдиришади. Сиз жойланган post’га ҳештег ёзасиз ва локация функцияси орқали пост жойланган ерни белгилайсиз. Бу эса, кузатувчилар учун қулайлик яратиб, улар локацияда кўрсатилган манзилга оид яна бошқа фото-видеоларни томоша қилишлалари мумкин.

Саҳифа эгаси томонидан (агар у хоҳласа) post остида жойлашган изоҳлар функцияси ўчирилиш ёки ёпиш имконияти мавжуд

Direct

Direct Инстаграм платформасида фойдаланувчилар учун шахсий ахборотларни алмашиш имкониятини беради. Шу ўринда «Шахсий ёзишмалар учун Телеграм ёки WhatsApp турганда медиа учун мўлжалланган платформада дирест нега керак?» деган савол туғилиши табиий.

Direct.
Фото: Meta

Сабаби, Инстаграм орқали фойдаланувчи томонидан қидириб топилган бошвқа бир фойдаланувчига хабар ёзиш мумкин. Телеграмда эса, фақатгина телефон рақам ёки усернаме орқали қидириб, топилган фойдаланувчига хабар жўнатасиз.

Содда қилиб тушунтирганда, сиз Ҳолливуд юлдузи Шохруҳхонга ёки Американинг собиқ президенти Трампга Телеграм ёки WhatsApp орқали эмас, балки Инстаграм орқали хабар йўллашингиз анча қулайроқ, агарда сизда уларнинг телефон рақами бўлмаса.

Ҳа, Шохруҳхон ва Трампга ҳам қийин, Инстаграм орқали кунига минглаб муҳлислар уларга хабар ёзса керак!

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: