14:57 | 22.11.23

                       

Байроқдор учувчисиз учоқларининг яратилиш тарихи

Байроқдор дрони ҳақида бир қатор маълумотларни билиб олинг. Фото ва видеолар

Дунё тарихига юзлансак, ҳар бир давлат учун мудофаа саноати, қурол-яроғлар муҳим бўлганига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунда ҳам давлатлар ўртасида қурол-яроғ ишкаб чиқариш ва мудофаа саноатига эътибор кучли бўлса кучлики, асло кам эмас. Хусусан, туркиялик муҳандислар томонидан ишлаб чиқилган Байрактар ТБ2 (Байроқдор) учувчисиз учоқлари ҳам янги даврда ишлаб чиқарилган ҳарбий жанговар техникадир.

Байроқдор учувчисиз самолёти
Фото: DW

Bugun.uz Байроқдор дрони ҳамда унга боғлиқ кўплаб маълумотларни ўз муштарийлари учун бир ерга жамлади.

Байроқдор ҳақида умумий маълумот

Байроқдор (тўлиқ номи Байрактар ТБ2) масофадан бошқарилувчи ва учувчисиз парвозни амалга оширишга қодир бўлган ҳарбий дрондир. Байроқдор илк бор Туркия Қуролли кучалари учун ишкаб чиқарилган. У осмонда 12 соатдан 24 соатгача парвоз қила олади. Максимал бошқарув 150 кмгача амал қилади.

Байроқдор учувчисиз самолёти
Фото: Ferra.ru

Байроқдор осмонда навбатчилик қилиш, нишонларни аниқлаш ҳамда дарҳол олдинги чизиққа ўтиб, ракета учиришга имкон беради. Дрон «Байкар Макина» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Дронлар қуруқликдаги станциядан, жумладан, қуролдан фойдаланишда ҳаво экипажи томонидан бошқарилади.

Байроқдор 2021 йил ноябр ҳолатига кўра, 400 000 соат парвоз қилган. Дроннинг энг йирик оператори Туркия армияси ҳисобланади. Шунингдек, бошқа бир қатор давлатлар ҳам Байроқдор дронларига эга.

Байроқдор тарихи

АҚШнинг Туркуяга учувчисиз самолётлар экспортини тақиқлаши, мамлакат учун дронларга эҳтиёж туғдирган. 2000 йилларда «Байкар Макина» компанияси томонидан лойиҳага старт берилди. Бугунги кундаги Байроқдор 2009 йилда ишлаб чиқилган Байрактар ТБ1 асосида ишланган. ТБ1 илк бор 2011 йилда Мудофаа саноати маъсулларига тақдим қилинган ҳамда мутассаддилар томонидан маъқулланган.

Тақдимотдан сўнг, мудофаа саноати раҳбарларининг илтимосига кўра, жанговар дроннинг ишлаб чиқилиши бошланди. 2014 йилда дроннинг илк парвози амалга оширилган ҳамда 24 соат 34 дақиқа мобайнида у осмонда парвоз қилган. Бу билан Байроқдор жаҳон рекордини янгилаб, ўрта баландликдаги тактик УУA синфида пешқадамга айланган.

Байроқдор илк бор 2014 йилда, Туркияда шарқидаги курдларга қарши операция вақтида ишлатилган.

Байроқдор нархи қанча?

Битта ТБ2 (Байроқдор) дронининг нархи 5 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Бу нарх АҚШда ишлаб чиқарилган Reaper’нинг тахминан олтидан бирига тенг. Байроқдор нархи расмий жиҳатдан оммага ошкор қилинмаган бўлсада, Украина уруши фонид харид қилинган дронлар нархи янгиликларда 5,5 миллионгача этиб белгиланган эди.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Байроқдор
Фото: DW

Украина томони имзолаган шартномаларга кўра, дрон нархи тахминан 5 миллион долларни ташкил қилади. 2022 йил литваликлар Украина учун Байроқдорга пул йиға бошлаган ва 3 кун ичида 5 миллион доллар маблағ йиғилган.

Селчук Байрактар — Байроқдор муҳандиси

Селчук Байрактар «Байкар Макина» компанияси эгаси ҳамда муҳандис ҳисобланади. Селчук жанговар дрон муҳандиси бўлиш билан бир қаторда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг куёвидир. 1979 йил Сариерда туғилган.

Селчук Байрактар
Фото: Anadolu Ajansi

Байрактарнинг компанияси 2016 йил Измирдаги ҳарбий машғулотларда янги ТБ2 учувчисиз разведкачи самолётини намойиш этиб, кенг шуҳрат қозонган. Селчукнинг ўзи ҳам бу вақтда ҳарбий машғулотга ташриф буюрган эди. Ҳозирда унинг компанияси Туркия ва жаҳонда учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Байроқдорга эга давлатлар рўйхати

Расмий эълон қилинган манбаларга кўра, Европадаги уч давлат: Полша, Украина ва Косова Байроқдор жанговар дронларига эгалиги айтилади. Қитъанинг бошқа давлатлари: Албания ҳамда Руминия эса, потенциал харидор сифатида эътироф этилмоқда.

Маълумот ўрнида: Президент Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистон ҳам Байроқдор дронларига эга эканлиги айтилди.

Осиё қитъасидан Байроқдорга харидорлар кўп. Туркия, Қатар, Ливия, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Покистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари дронларга эга.

Африка давлатлари ҳам мудофаа саноатига эътиборлидир. Марокаш, Эфиёпия, Сомали, Гибути, Буркина-Фасо, Руанда, Того, Тунис, Мали ҳамда Негериа мамлакатлари «Байкар Макина» компанияси мижозлари саналади.

Малумот ўрнида: Қуйидаги ҳавола орқали Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳамда мамлакат эгалик қилаётган қурол-яроғлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: