18:57 | 10.12.22

                       

АҚШ парламенти Вакиллар палатаси 2023 йил учун рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлади

Бюджетдан Украина ва Тайван учун ёрдам маблағлари ҳам ўрин олган

АҚШ парламенти Вакиллар палатаси мамлакат мудофаа бюджетини 858 миллиардга етказиш ҳақидаги қонунни қўллаб-қувватлади. Бу миқдор Жо Байден таклиф қилганидан 45 миллиард долларга кўп бўлиб, рекорд даражадаги сумма ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Clouds pass over the U.S. Capitol at the start of the third day of a shut down of the federal government in Washington
Фото: Reuters

Палатада ҳар йили тасдиқланадиган Миллий мудофаа рухсатномаси учдан бир қисмдан кўпроқ депутатлар овози билан қабул қилинди ва Сенатда тасдиқлатиш учун юборилди.

Мамлакатнинг 2023 йилги бюджет тақсимоти 858 миллиард долларлик ҳарбий харажатга рухсат беради. Бундан қўшинлар учун иш ҳақини 4,6 фоизга ошириш, қурол, кема ва авиацион техникалар сотиб олиш, шунингдек, Тайван ва Украинани Хитой ҳамда Россия тажовузига қарши туришга кўмаклашиш учун маблағлар ўрин олган.

Бюджет шунингдек 2023 йилда Украинага камида 800 миллион доллар қўшимча хавфсизлик ёрдамини тақдим этиш ва Хитой билан зиддият шароитида Тайванни мустаҳкамлаш учун бир қатор қоидаларни ўз ичига олади.

Қонун лойиҳаси янги қуролларни ишлаб чиқиш ва Lockheed Martin Corp’нинг F-35 қирувчи самолётлари ҳамда General Dynamics’нинг кемаларини сотиб олишни кўзда тутади.

Фото: Lockheed Martin Corp (F-35)
General Dynamics kompaniyasi AQSh dengiz flotining qoʻshimcha ekspeditsion dengiz bazasi kemalarini qurish boʻyicha shartnoma imzoladi
Фото: General Dynamics

Сенат келаси ҳафта мудофаа бюджетини қабул қилиб, уни Оқ уйга, Президент Жо Байденга имзолатиш учун юбориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган. Октябрь ойида Жо Байден яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилган бўлиб, ёрдамдан HIMARS учун ўқ дорилар, 23 минг артиллерия снаряди ўрин олганди. Сентябрь ойи охирида АҚШ Сенати Украина учун қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди. Сентябрь ойида шунингдек, Украинага қўшимча 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланаётгани хабар қилинган. 2022 йилнинг Ноябрь ойига келиб, АҚШ Украинага жами 20 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам жўнатгани маълум бўлган.

Шунингдек, Қозоғистон Россиянинг геосиёсий режалари сабаб ҳарбий бюджетини оширганди. Япония ҳукумати рекорд даражадаги давлат бюджетини тасдиқлаганидан сўнг буджетдаги хатолар учун узр сўраганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: