11:03 | 26.12.23

                       

Ислом Каримов ҳақида маълумот: И.Каримовнинг туғилган йили, Каримовнинг китоблари ва вафоти

Ислом Каримов ҳақида қисқача маълумотларга эга бўлинг. Биринчи президент мақбараси ва у ёзган асарлар ҳақида маълумот олинг

Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январ куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикасининг илк президенти, давлат ва сиёсат арбоби ҳисобланади. Каримов президентлик даврининг илк йилларида мамлакат Конституцияси ва давлат рамзлари қабул қилинди.

Ислом Каримов.
Фото: Известия

Шунингдек, Ўзбекистон МДҲ ва БМТга аъзо бўлиб, ташқи сиёсатда хорижий давлатлар билан тенг ҳуқуқли сёсат олиб борган.

Bugun.uz ўз муштарийларига Ислом Каримов фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ва фотоларни тақдим этади.

Ислом Каримов.
Фото: Euroasinet

Каримов хизматчи оиласида туғилиб, Ўрта Осиё политехника институти ва Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган.

Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди.

1991 йил 29 декабрда президент этиб сайланди.

Ислом Каримов президентлигининг илк даврида Конституция ва давлат рамзлари қабул қилинди. Шунингдек, байроқ биринчи президент томонидан бир кечада чизиб чиқилган.

Ислом Каримов.
Фото: ижтимоий тармоқ

1994 йил Фанлар академияси аъзоси бўлган.

Кўплаб китоблар муаллифи. Жумладан:

  • «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли»
  • «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг»
  • «Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли»
  • «Биздан озод ва обод Ватан қолсин»
  • «Истиқлол ва маънавият»
  • «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир»
  • «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари»
  • «Баркамол авлод орзуси»
  • «Кучли давлатдан кучли жамият сари»
  • «Тарихий хотирасиз келажак йўқ»
  • «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз»
  • «Тинчлик учун курашмоқ керак»
  • «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари»
  • «Юксак маънавият–енгилмас куч»
Ислом Каримов мақбараси.
Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябр куни вафот этган. Биринчи президент ўзи туғилган шаҳар Самарқандга дафн этилган. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовга атаб мақбара қурилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: