16:22 | 30.12.23

                       

Саидазиз «Медгородок» ва «Салимбойвачча»нинг қамоқдан чиқариб юборилгани ҳақиқатга тўғри келмайди

ИИББ уларга қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилмаганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида олиб борилган «тозалаш» тадбирларида қўлга олинган «Салимбойвачча» — Салим Абдувалиев ҳамда Саидазиз «Медгородок» — Саидазиз Саидалиевларнинг қамоқдан чиқариб юборилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда сиздирилди. ИИББга кўра, тармоқларда тарқатилаётган бундай мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълум қилинишича, ҳар иккала шахсларга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилмаган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Салим Абдувалиевнинг Тошкентдаги «оқ уйи»дан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик, «Салимбойвачча» қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Сўнгра, «Салимбойвачча»нинг ушлангани расман тасдиқланди ва у ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлашда гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Шунингдек, Саидазиз «Медгородок» ва унинг жиноий гуруҳи аъзолари нима сабабдан ҳибсга олингани ҳақда хабар берилганди. Bugun.uz эса «Медгородок» бошқарувидаги спортчи йигитлар ҳамда профессионал жангчилардан иборат гуруҳ Тошкентда ярим миллион долларни қандай қўлга киритганини аниқлади.

Бундан ташқари, Бахти «Ташкентский» ҳамда Саидазиз «Медгородок» ўртасида низо келиб чиққани ошкор бўлиб, Bugun.uz Ўзбекистонда мафияга қарши махсус операция бошланиши сабаблари ҳамда икки мафия ўртасидаги келишмовчилик ҳақида тафсилотларни маълум қилди. Шу билан бирга, «Медгородок»нинг бирданига 5 та жиноят ишида айбланаётгани, унинг «бизнеси» нималардан иборат бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: