14:53 | 10.02.23

                       

Ўзбекистон Афғонистон билан темир йўл бўйича келишувга эришди

Аввалроқ Афғонистон «Ўзбекистон темир йўллари»ни Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблаганди

Ўзбекистон томонидан қурилган ва хизмат кўрсатиб келган Ҳайратон—Мозори-Шариф темир йўл бошақаруви бўйича шартомани Қозоғистоннинг «Мансур Фатиҳ» компанияси ютиб олиниши сабабли мазкур темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан айрилгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзбекистон темир йўллари»нинг маълум қилишича, музокаралар давомида икки давлат темир йўллари ўртасида юкларни ташуви тикланган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

Афғонистондаги Ҳайратон—Мозори-Шариф темир йўли 2010 йилда қурилиб, 2011 йилдан бошлаб ушбу темир йўлнинг барча хизматлари Sogdiana Trans томонидан амалга оширилган. Янги келишув имзоланганига қарамасдан 1 февраль куни «Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан Афғонистон томонини айблаганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» эса Ғалаба—Ҳайратон темир йўлидан фойдаланишда 2022 йил 26-30 декабрь кунлари Термизда ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 27 январига қадар янги шартнома имзоланишига келишилган эди. Бироқ Афғонистон темир йўл бошқармаси келишувни амалга оширмаётгани сабабли Ҳайратон—Мозори-Шариф йўналишида темир йўл орқали юк ташиш тўхтатилган.

Афғонистон темир йўл бошқармаси расмийлари ушбу хабарлар фонида «Ўзбекистон темир йўллари»ни Ҳайратон-Мозори-Шариф темир йўлининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблаган. Қайд этилишича, 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегасияси билан учрашув ўтказилган.

Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Sogdiana Trans» ШК ўртасида Ҳайратон—Мозори-Шариф темир йўлини эксплуатасия қилишни келгувсида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилган.

Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Sogdiana trans» ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланган. Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланган.

Аввалроқ Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблагани ҳамда Ўзбекистон Толибон айбловларини рад этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлаганди. Ўзбекистон Афғонистонга «Термиз» халқаро савдо маркази имкониятларидан фойдаланишни таклиф қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: