10:35 | 18.11.23

                       

Ўзбекистонда Жума барокатли кун: Қора жума акцияси тарихи ҳамда Ўзбекистондаги чегирмали савдо кунлари

Жума акциялари ҳақида батафсил маълумот ва фактлар билан танишиб чиқинг. Фото ва видеолар

Бугунги кунда маркетинг инсонларнинг товар харид қилиш борасидаги фикрларини ўзгартираётган, сотувлар ҳажмини ошириб, компанияга катта фойда олиб келаётган соҳалардан биридир. Одатда маркетологлар креатив реклама байнерлари орқали кишилар онгига ўз товарларини харид қилиш ғоясини сингдирадилар. Ҳозирда, инсонлар ўзлари учун зарур бўлган маҳсулотларни эмас, балки кучли маркетинг орқали реклама қилинган маҳсулотларни сотиб олишмоқда.

Тўғри, бу ерда сифат кўрсаткичи асосий критерий вазифасини бажариши бор гап, аммо, бир хил сифатга эга маҳсулот сотуви реклама, хусусан маркетингга боғлиқ эканини инкор қилолмаймиз. Сўнгги вақтларда Тошкент кўчаларидаги косметика дўконларида тарқалган реклама байнерлари кишини ҳайратга солмоқда. Нима эмиш, «Қора жума».

Суратда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган машҳур косметика брендига тегишли «Қора жума» акциясининг рекламаси тасвирланган.
Фото: Bugun.uz мухбири.

Bugun.uz Ўзбекистонда ўтказилган Қора жума акцияси ҳамда унинг тарихи ҳақидаги маълумотларни сиз азизлар учун бир ерга жамлади.

Қора жума ҳақида умумий маълумотлар

Қора жума акцияси илк бор АҚШ бозорида учраган жумла бўлиб, маҳсулотлар учун чегирма эълон қилинганини билдиради. Қора жума акцияси одатда Роджество байрами учун ўтказиладиган савдо мавсумининг бошланганини англатади. Қора жума расмий байрам сифатида нишонланмайди. Бу куни кўплаб ишчилар дам олишади. Чакана савдо ходимлари эса бундан мустасно бўлиб, улар дўконларни эрта тонгдан очган ҳолда катта ҳажмдаги хародорлар оқимини кутиб олишади. Қисқа қилиб айтганда, «пулни пулга урувчи» сотувчилар бу кунни интизорлик билан кутишади. Ҳайратланарли томони шундаки, дўконга илк ташриф буюрган харидорлар учун катта ҳажмдаги, 50-80% миқдорда чегирмалар тақдим этилади.

Қора жума акциясида баъзи савдо дўконлари ярим тундан бошлаб харидорларга хизмат кўрсатишни бошлайдилар.

Қора жума тарихи

19-асрдан эътиборан Америкада Роджество байрамида махсус савдо кунлари ташкил қилиш анъанаси бошланган. 1966 йил бу анъана Қора жума номини олиб, янада оммалашган. Бу атама илк бор АҚШнинг Филаделфия штатида пайдо бўлган. Акция ўтказиладиган кун шаҳарда одамлар кўпайиб, анча гавжумлашган. Натижада, тирбандликлар юзага келиб, ҳайдовчилар учун кўплаб ноқулайликлар кузатила бошлаган.

Одамлар эса, киноя сифатида Қора жума иборасидан фойдаланишган. Яъни, бу куни барча учун қийин бўлади дегандек, тирбандликларга ишора қилинган. 2000 йиллар бошидан эътиборан акция бутун дунёга тарқала бошлади. Ва ниҳоят, кўриб турганингиздек, у бизнинг жонажон заминимиз Ўзбекистонга ҳам кириб келди.

Суратда Қора жума акцияси ўтказилаётган савдо дўкони тасвирланган.
Фото: Usa Today

Қора жума анъанага кўра қачон ўтказилади?

Қора жума Шукрона кунидан кейинги жума ҳисобланади. Шукрона куни ноябрь ойининг тўртинчи якшанбасига тўғри келганлиги учун, Қора жума акцияси 23 ноябрдан 29 ноябргача бўлиб ўтади. Статистик маълумотларга кўра, Америкадаги барча чакана савдоларнинг тахминан 20 %ни Қора жума ва Рождество савдолари ташкил қилади.

Ўзбекистонда Жума барокатли кун

Ватанимизда Жума ҳайрли ва барокатли кун ҳисобланади. Жума намозини адо этган мусулмонлар уйларига ўз оила аъзолари учун ширинликлар ва турли совға-саломлар билан қайтадилар. Умумий олиб қарайдиган бўлсак, жума куни Ўзбекистонда ҳам савдолар авж олиб, «Барокатли жума» акциялари ўтказилади. Бу куни савдолар нисбатан ортган, дўкондорлар «қўли қўлига тегмай» ишлайдиган кун ҳисобланади. Масжидлар атрофи тирбанд ва одамлар гавжумлашади. Пайтдан фойдаланган савдо марказлари, дўконлар ва кўча бўйларида ўз маҳсулотларини сотувчи кишилар «жуманинг барокатидан» қуруқ қолмасликка интиладилар.

Суратда Жума намозига йиғилган одамлар тасвирланган.
Фото: Яндекс

Машҳур брендлар ва оммага маълум савдо дўконлари жума куни акциялар ўтказишни ҳам одат қилиб олишган. Ўзбекистондаги жума акцияларининг фарқи ҳам шунда, бу ерда фақат Роджество вақтида эмас, балки исталган жума куни чегирмали савдолар ўтказилади.

Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган мақоланинг сўнгги қисмида Роджество байрами ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: